Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасамни бузиш

17:29 / 14.05.2021 | Ikrom | 1314

Ассалому алайкум! Мен хозирда хеч қаерда ишламайман талабаман, ота онам берган пулни ишлатаман. Хозирда акам жуда катта қарзга ботган, шунга оила азоларимиз қарзни ёпиш учун кўп кредит олади. Фоизи кўпроғини олиб, кейин шуни фоизи камроғи билан ёпадилар. Савол мен анча йиллар олдин қўл зиносини қилмайман деб қасамлар ичиб қўйганман. Астагфируллох. Мени хозирда доимий даромадим йўқлиги учун каффоротига 3 кун рўза тутаманми ёки иш жойли бўлганимдан кейин 10 мискинга овқат олиб берайми? Нимагадур муборак рамазон ойида васвасалар кўп бўлаяпти намоз ўқиганимда хаёлимни бир хил пайтлари жамлай олмай кўзимни олдига хар хил шайхларни суратлари келади. Шунда намозни тугатиб бошқатдан ўқийман 3 марттагача. Асосан 3 мартта ўқиганимда ниятим холис бўлишни бошлайди, хаёлим паришон бўлмайди. Қилаётган ишим тўғрими? Ахир бир хадис бор эдику Аллоҳ унақа намозларни қабул қилмайди деган. Шунга қайта ўқайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ бўлса рўза тутасизда. Бир нарсада маҳкам турингда, гуноҳ нарсаларга қараманг. Аксинча васвасалар билан бўлсада намозларни қолдирмасангиз савоби кўпроқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat