Ассалому алайкум! Бир яқин танишим миядаги пул ишлашга қаршилик қиладиган блокларни олиб ташлаш психологик тренинга ёзилган. Психалогик курсдаги одамлар кунгабокар, ромашка ва папоротник деган сўзларни 10-100 мингталаб айтиб, ғойибдан пул ёки хар хил уйлаган нарсаларни кутишмокда. Шу қилаётган амаллари динимизга зид эмаси? Ризқ бергувчи Аллоҳ бўлса.
– Ва алайкум ассалом! Одам бу даражада ақлидан маҳрум қолмаслиги керак.
Биз психология фани билан яхши танишиб чиқдик. Ҳар бир ўлканинг психология таълимоти ўз динига боғланган шаклда ўргатилар экан. Масалан хитойликлар буддавий динига боғлаб, ҳиндистонликлар кришна ва шу каби бутларга боғлаб, европа насронийлик динига боғлаб, Америка ва Канада каби мамлакатлар Таврот ва Забурга боғлаб ўргатишар экан. Буларнинг барчасида фойда борлиги билан биргаликда минг афсуски ширкка чақирувчи фалсафа ҳам бор экан. Алҳамдулиллаҳ ёшлигидан динни маҳкам ушлаб, кейин фалсафа фанини ўқиганлар ҳам бор экан. Улар қайси ўринда иймон эътиқодга зид ҳолатлар борлигини ажратиша олишар эканлар. Шундай инсонлар тренинг дарсларига қатнашса майли. Чунки ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, қаерда бўлса ҳам олишга энг ҳақли инсон ҳисобланади. Қолаверса чуқур эътибор қаратсак улар бу фалсафани Қуръон ва ҳадисдан олганликлари намоён бўлмоқда. Улар буни изҳор қилмаслик мақсадида уларга турлича атамалар ва чалғитиш учун кўплаб фалсафаларни тиқиштиришар экан. Валлоҳу аълам!