Ассалому алайкум! Бу саволни минг ҳижолатда ёзяпман, саволим ғалати туйилса узур сўрайман. Мен Фотиҳа, Қадр, Иҳлос, Фалақ, Нас ва Оятал Курсини ёдлаганман ва юрган йўлимда хам шу сураларни айтиб юришни яхши кўраман. Лекин шу сураларни айтиб юрган куним бир кўнгилсизлик бўладида, айтиб юрмаган куним хеч нарса бўлмайди. Шуни қандай тушунсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Сабабини бошқа жойдан қидиринг. Валлоҳу аълам!