Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мумкин эмасми?

12:55 / 13.12.2023 | Jahongir | 1192

Ассалому алайкум! Саволим уятлик бўлса олдиндан узр сўрайман! Аёл кишини орқасига яқинлик қилишлик мумкин эмасми? Ёки чимилдик пайтида мумкинми? Умуман олганда қайси вазиятларда аёл кишини оркасига яқинлик қилиш мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш шариатимизда ҳар қандай ҳолатда ҳаромдир. Ҳадисда қуйидагича келади:

وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: مَلْعُونٌ مَنْ أَتَى امْرَأَةً فِي دُبُرِهَا.

«Сунан» эгаларининг ривоятида:
«Ким аёл кишининг орқасига яқинлик қилса, малъундир», дейилган.
Шарҳ: Хотинининг олдини қўйиб, орқасига яқинлик қилиш катта гуноҳдир. Ундай одам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки бу шаръан ҳаром қилинган ишдир. Шариатда ҳаром қилинган ишни қилган одам эса лаънатга учрайди, Аллоҳнинг раҳматидан қувилади.

عَنْ عَلِيِّ بْنِ طَلْقٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَى أَعْرَابِيٌّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، الرَّجُلُ مِنَّا يَكُونُ فِي الْفَلَاةِ فَتَكُونُ مِنْهُ الرُّوَيْحَةُ وَيَكُونُ فِي الْمَاءِ قِلَّةٌ، فَقَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا فَسَا أَحَدُكُمْ فَلْيَتَوَضَّأْ، وَلَا تَأْتُوا النِّسَاءَ فِي أَعْجَازِهِنَّ، فَإِنَّ اللهَ لَا يَسْتَحْيِي مِنَ الْحَقِّ.

Али ибн Толқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, биздан бир киши очиқ жойда бўлади. Сув оз бўлган пайтда ундан ел чиқади», деди.
«Қачон бирортангиз ел чиқарса, таҳорат қилсин. Аёлларнинг орқаларига яқинлик қилманглар! Албатта, Аллоҳ ҳақдин ҳаё қилмас», дедилар».

Шарҳ: Аъробийлар саҳро табиатли бўлганлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима тўғри келса, тортинмасдан сўрайверар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доимо бирга бўладиган саҳобийлар ҳам «Аъробийлар келиб, бирор нарса сўрашса эди, биз ҳам фойдаланиб қолар эдик», деб турар эдилар.
Мана, бир аъробий келиб, аъробийчасига савол сўради. Унинг саволи ҳид чиқарган одам таҳорат қилмай қўяверса бўлмайдими, деган маънода эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳид чиқарган одам таҳорат қилиши шарт эканлигини таъкидлаш билан бирга, бошқа бир муҳим масалани ҳам айтиб ўтдилар. У ҳам бўлса – аёл кишининг орқасига яқинлик қилмаслик. Бу муҳим масала бўлиб, уни эркагу аёл, ҳар бир шахс билмоғи керак. Чунки бу ҳалол-ҳаромга, гуноҳга тегишли масаладир. Бу уят гап деб, айтмай кетадиган масала эмас. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур гапни айтганларидан кейин «Албатта, Аллоҳ ҳақдин ҳаё қилмас», деб, илова қилиб қўйдилар.
Худди шу маъно бизнинг тилимизга «Шариатда шарм йўқ», деб таржима қилинган. Ҳалол-ҳаром, гуноҳ-савобга боғлиқ бўлганлиги учун баъзи оддий ҳолатларда уятли ҳисобланган гапларни ҳам гапиришга тўғри келиши шундай изоҳланади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَنْظُرُ اللهُ إِلَى رَجُلٍ أَتَى رَجُلًا أَوِ امْرَأَةً فِي الدُّبُرِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ وَأَحَمَدُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ эркак ёки аёл кишининг орқасига яқинлик қилган кишига назар қилмас», дедилар».
Икковини Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
 Шарҳ: Ушбу ривоятда зикр қилинган иш энг мункар ишлардан эканлиги, уни инсонлик табиатидан чиқиб кетган малъунлар қилиши мумкинлиги ҳаммага маълум ва машҳур. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat