Ассалому алайкум! Хўжайнимга китоб олишда ёшгина қиз ёрдам берибди. Шу сабаб ака сингил бўлиб қолишибди, лекин у қиз кечаси хам хўжайнимга смс хабарлар ёзган. Уларни айтишича ака-сингилдек муносабатда экан. Бу нарса қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Номаҳрам эркак билан номаҳрам аёл ўртасида битта, яъни эр-хотин деган муносабат бўлиши мумкин холос. Қолгани нотўғри. Валлоҳу аълам!