Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқитувчининг ушбу иши ҳалолми?

00:12 / 13.01.2014 | Fayzullohmuslim | 2997
Устоз аввало Аллоҳга Ҳамд Расулига саловатлар бўлсин. Сизнинг дин йўлидаги хизматларингиз учун Аллоҳ ажру ҳасонотлар берсин. Устоз бир муаллима опам ўзлари бошқа вилоятда истиқомат қилишлари ва интернет сайтлари орқали сизга савол йўллашга имкониятлари йўқлиги сабабли, менга мактуб орқали савол йўллаб, сиз жанобларидан жавоб ва фикр мулоҳазаларингизни олишимни илтимос қилибдилар. Опамнинг юборган мактубларини айнан этиборингизга хавола этмоқчиман. Жавобингизни олиб, опамга етказаман. Олдиндан сизга ташаккур изҳор этиб ғоибона шогирдингиз! "укажоним. Xайрли кун тилайман. Анчадан буён бир саволим бор. Шайхимизга (бу ерда айнан Шайх Муҳаммад Содиқ Ҳазратлари назарда тутилган) шундай савол билан мурожаат қилишганмикан? Бизда турли фанлардан олийгоҳларга кириш учун абитуриентларни тайёрлайдиган ўқитувчилар бор. Шуларни орасида аёллар ҳам бор. Ҳар йили 1-августда Тошкентга бориб (у ерга бизни ўқитувчиларни аниқлаб чақиришади) институтларда яширинча хоналарга жойлашиб ичкаридан ўғринча чиқарилган вариантларни ечиб беришади. Эвазига жуда катта миқдорда пул ишлаб қайтишади. Ҳар бир варинтга фақат битта фанига 500$ тўлашади. Битта ўқитувчимиз бир сезонда камида 10.000$ ишлайди. Шу билан уй жойини тузатади, ремонт қилади, болаларини едириб ичириб ўқитади, машина сотиб олади. Улардан кўриб бошқа ўқитувчиларимизни ҳам, бу ишга қизиқиши ортиб боряпти. Даромад манбаи бўлиб қоляпти. Аммо буни негизида минглаб саводсиз болалар талаба бўлиб, билимли болалар киролмай қайтиб кетяпти. Энди изидаги жамиятга етказиладиган зарар ҳаммага маълум, бу саводсиз кадрлар билан. Мени қизиқтирган савол шуки ўқитувчиларимиз “бу пулни биз меҳнат қилиб топяпмиз” дейишади. Шу йўл билан топаётган пуллари уларга ҳалолми?"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай пул топиш ҳаром.

Топ рейтинг www.uz Openstat