Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшни дўконга пул бериш

10:50 / 04.06.2021 | Ilhomjon | 931

Ассалому алайкум! Бир констовар дўконда савдо қиламан, қўшни дўконда эса қўшним ароқ ва алкагол махсулоти ва озиқ-овқат махсулотлари сотади. Хар замаонда мендан пул бериб туришимни сўрайди. Товарга деб 200.000 базида 500.000 сўм шу пулни қўшним алкогол махсулоти олиб келадими ё озиқ овкқатми билмайман, лекин шубхам бор эди. Бермай десам қўшни хафа бўладими деб ўйлаб қолдим. Сиздан илтимос буни хукми қандай, қўшнимга берган пулим менга қайтариб берса мени савдо пулимга харом аралашиб қоладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қўшингизизга “Очиқ-ойдин нима олиб келишингизни айтинг, ҳалол нарсага бўлса бераман” денг. Ҳаром нарсага пулингизни аралаштирмаслигини чиройли йўл билан илтимос қилинг. Мабодо сизга хўп деб қўйиб ўзини билган нарсасини қилса ҳам сизга гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat