Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телерамда аёллар ичкийимини сотиш

20:18 / 05.06.2021 | Мухайё Отаназарова | 1654

Ассалому алайкум! Телеграмда битта гурух бор аёллар учун у ерда пенюар сотилади(аёллар ётоқда киядиган бехаёроқ кийимлар). Булани аёллар эрлари учун харид қилади, ўша гурухга заказ қабул қилиш учун админ ишга олишларини айтишди ва мен ишга ёлландим. Мени вазифам заказлани ёзволиб улага етквзиб туриш. Заказ қилётганларни профилларини кузатсам эрли болали аёллар эканини кўраман. Шунинг учун кўнглим тинчро эди. Энди бошқача мақсадда сотиб оладиганлаям бўлсачи деб ўйлаб кўнглимга ғулғула тушди. Менга ойли тўлашади, шу менга халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқача мақсадда олишаётганини сизга очиқ-ойдин айтишмаса бемалол сотаверинг. 
Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat