Ассалому алайкум! Мен тадбиркорлик билан шугулланаман. 3 йилдан бери ишхонамни ижарага олиб, ижара хакини келишилган нархда бериб келаётган эдим. Ишхонамга якин жойдан ер олиб, шу ерда тадбиркорлигимни давом эттириш учун бир йилдан бери курилиш киляпман. 2022 йилга утиб январ ойининг охирида курилиш битиб оз колганлигини ва тез орада мен чикиб кетишимни билиб атайлаб ижарачи ижара хакини 2.000.000 сумдан 3.000.000 сумга оширди. Аслида мен турган жой 3.000.000 сумга арзимайди. Мен бунча пул тулаш учун кийналишимни айтдим, у булса "хохласанг шу, булмаса хозир бушат" деган зайилда гапириб, шу гапида туриб олди. Бу пайтда мен иложсизман, курилиш битиши учун 3-4 ой вакт керак эди Кейин мен январ ойида 2.000.000 сум, феврал ва март ойларида 3.000.000 сумдан пул беришга мажбур булдим ва май ойининг бошида чикиб кетдим. Мен ойига 3.000.000 сумга чикарганида рози булмадим, ойига 3.000.000 сум бераман демадим, курилиш битгунча чикиб кетолмасдим хам. 2022 йилда жами 4 ой ижарада булдим ва бу 4 ой 8.000.000 сум пул бердим. Олдинги келишув буйича ойига 2.000.000 дан 4 ойда 8.000.000 булади деб бошка пул бермадим. Ижарачи булса 3.000.000 сумдан хисоблаб 12.000.000 сумга тулдиришимни талаб киляпти. Саволим шуки, мени иложсизлигимдан фойдаланиб ижара хакин атайлаб жуда киммат бахога чикаргани ва буни оркасидан олган пули канчалик халол? Мен ижарачи атайлаб инсофсизлик килгани учун ортикча суралган пулни бермаганим канчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Ўша тўрт ой учун 12 миллион сўм беришингиз лозим. Чунки ижарага берувчи тараф ижарачи билан янги шартнома тузиш вақтида ижара нархини оширишга ҳақлидир. Сиз бундай ҳолатларда зарардан омонда қолиш учун шартнома муддатини узоқ вақтли қилиб тузишингиз мумкин эди. Лекин сиз бундай қилмагансиз. Валлоҳу аълам!