Ассалому алайкум! Ёшим 18 да маҳалламизда дўкон очганмиз 6-7 йил бўлиб қолган. Тижоратимиз айнан шу савдодан. Озиқ-овқат сотамиз, дўконда тамаки маҳсулоти ва нос сотилади. Лекин алкагол сотмай қўйганмиз. Ўзим бу нарсаларни сотишни умуман хоҳламайман. Отам билан онамга айтсам йўқ сотамиз дейишади. Кўп бора бу баракани учиради. Бундан тушган фойда ҳечнима бўлмаслигини ҳам тушунтиргандай бўлдим барибир фойдаси йўқ. Отам нос чекадилар шунинг учун носни сотишни тўхтатмасалар керак. Бу савдони бошлаганимиздан бери сотиладиган нарсалар. 1 йил олдин ароқ сотардик. Сотмайлик керакмас деб опкелтирмай қўйгандим. Бу борада еган ҳамма нарсам ҳаромданми? Лекин буни хоҳламайман сотишни. Бошқа жойга чиқиб ишлайми дўконни ота онамга қолдириб? 2. Телефондан телефонга пул ташлаб бераман. 10 000 пул ташласам ҳизмат ҳаққим учун 1000 сўм олиб қоламан. Агар 30 000 бўлса 2000 устига олиб қоламан. Бу судхўрлик эмасми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаром нарсанинг савдосидан тушган пул ҳам ҳаром.
2). Бу учун бошқа тараф сизга ҳақ тўламаётган бўлса, мижоздан ҳақ олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!