Ассалому алайкум! Саволга жовоблардан бирида "ханафий мазҳабида икки қадам аврат эмас" дейилган. Лекин шайхимизнинг Кифоя 1жуз китобларида "икки қадам аврат дейилган" намоз боби аврат масаласи жойида. Буни қандай тушуниш мумкн. Иккиласи ҳам ханафий мазҳабига тегишлику?!
– Ва алайкум ассалом! Ошиқдан пасти аврат эмас. Акс ҳолда шунча йилдан бери пайпоқсиз намоз ўқиган аёлларнинг намозлари намоз бўлмай қолар эди. Фатво ўша аврат эмаслигига берилган. Валлоҳу аълам!