Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Ҳазрат "Оламларга раҳмат пайғамбар" китобингиздан бир ҳадисни ўқиб қолдим:Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаво исиган пайтда Батҳога чиқдилар ва таҳорат қилиб намоз ўқидилар. Сўнгра одамлар туриб у зотнинг қўлларини ушлаб юзларига сурта бошладилар. Мен ҳам у зотнинг қўлларини тутиб юзимга босдим. Қўллари муздан ҳам совуқ ва ҳидлари мискдан хушбўй эди».Бухорий ривоят қилган.Ҳаво исиган пайтда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қўллари муздан ҳам совуқ бўлишининг ҳикмати нима эди?Саволим ноўрин бўлса узр. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.