Ассалому алейкум Шайҳ Ҳазратлари сизга битта саволим бор эди. Шу Тарих ва Адабиёт бо'лимида бир фойдаланувчи меҳмон сизга: "Муқаддас ойлар ва Мустажоб дуолар" китобини о'қисам бо'ладими? деб савол берган эканлар. Сиз эса: Минг марта айтдик бу китоб туркчадан таржима қилинган бо'либ асоссиз нарсалар ко'п деб жавоб берган экансиз. Энди савол: Агар бу китобда ассосиз ма'лумотлар ко'п бо'лса бу китоб нашрга чиқишдан аввал я'ни китобҳонга тақдим этишдан аввал диний назоратдан о'тмаганми? Агар саволимда бирон-бир ҳато бо'лса узр. Жавобингиз учун олдиндан сига катта раҳмат тилаб қолувчи 15 ёшли муҳлисингиз Азиз.Аллоҳ мартабангизни бунданда улуг' қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Диний назоратдан ўтган ёки ўтмаганини билмайман ва бу ҳақдаги саволга ўша китобнинг ўзидан жавоб топсангиз бўлади. Одатда ёзиб қўйилади.