Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари!!!Ҳалқимиз учун, миллатимиз ва динимиз учун қилаётган беминнат ҳизматларингизни ажрини Аллоҳим баракотли қилиб берсин!Савол бериб қимматли вақтингизни олаётганим учун олдиндан узр со'райман. Саволни икки-уч биродарлар номидан ё'ллаябман. Бизни қишлоқда иккита масжид бор, иккаласи ҳам қабристонда жойлашган. Шу масжидларда қария намозҳон ҳожилар ва бошқа отаҳонлар сешанба кунлари навбат билан ош қилиб эб, кейин пешин намозини о'қишади. Ундан ташқари Жума намози куни одамлар масжидга таом қилиб узатади ва кимдан келганлигни риёкорлик билан э'лон қилдиришади, фалончидан деб. Биз номини айтманглар, савоби ё'ққа чиқаябди десак имом бу масалани тузатиш о'рнига, ким шу овқатдан эмай кетса гуноҳкор бо'лади дедилар. Саволимиз: қабристонда жойлашган масжидда навбат билан ош қилиб эйиш дурустми? ва имомни эмай кетсанг гуноҳ деган со'зи дурустми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!