Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон ҳақида

00:00 / 17.02.2010 | eski savollar | 3610
Ассалом алейкум устоз, ислом учун қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бо'лсин! Устоз сизга савол бермоқчийдим, хатолари бо'лса илмсизлигимиздан, маъзур тутгайсиз. Бизни шаҳарчада бир киши бор. У киши ёшликларида касаллик сабаб эшитмайдиган бо'либ қолганлар, лекин сал нуқсон билан бо'лса-да гапира оладилар. Шу киши ҳар Бомдодда ҳаммадан барвақт келиб Азонни айтардилар (лафзлари жуда аниқ чиқмайди). Лекин шаҳарчамиздаги бир мулла акамиз агар о'ша киши азон айтганларини билсалар, бошқадан азон айтадилар, такбирда ҳам худди шундай. Бундан у киши қаттиқ хафа бо'либ ҳозир азон ҳам, такбир ҳам айтмаяптилар. Мулла аканинг қилганлари то'г'рими? У киши жуда яхши одам, ко'нгиллари қаттиқ ог'риганлигидан шу саволни сизга беряпман. Илтимос, тезроқ жавоб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Азон ва иқома айтадиган одам лафзларни тўғри талаффуз қилишлари керак. Мен бу ердан баҳо бера олмайман. Аммо ўша биродарга мендан салом айтинг, хафа бўлмасинлар. Ихлос билан ибодатда бардавом бўлсинлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat