Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот масъаласи.

00:00 / 08.09.2009 | eski savollar | 2937
Муҳтарам Шайҳ! Аллоҳ Сизни дунё ва оҳиратда азиз қилсин! Омин! Сиздан сорамоқчи болган саволим қуйидагича:1. Бир киши оиласи билан ижарада туради. Ҳозирда уй сотиб олиш учун топлаётган пуллари закот нисобига етган. Шу одам закот берадими?а) шу одам уй сотиб олиши учун унга закот берилса боладими?2. Бир одам қази сотади, бой, закотини ҳисоблаётган вақтда қази таёрлаш учун олиб қойган отлариданам закот берадими?а) тижорат учун уйда боқадига 15-20 та қойи, 3-4 та моллариданчи?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Беради. Бўлади.2. Хом ашёлар, яҳни дастлабки моддалар, саноат ишлаб чиқариш моддаларини таркибига қўшиладиган нарсалардан закот бериш масаласи. Масалан, машинасозликда темир хом ашё сифатида йиғиб қўйилади. Совунчилар хом ашё сифатида мойларни йиғиб қўяди. Ана ўшалардан йилнинг охирида сотиб олиш мумкин бўлган қиймат асосида закот бериш вожиб бўлади. Шунингдек, ишлаб чиқариш учун тайёрлаб қўйилгандан ҳайвонлардан ва дон ҳамда набототлардан ҳам закот берилади.Берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat