Ассалому алайкум ҳазрат, ман арабчани билмаганим боис Қуръонни транскриптсиясини(лотинча ҳарфда ёзилган Қуръонни) тиловат қиламан, буни ман "транслитератион.орг" сайтидан кўчириб огандим шу ишим тўгрими ёки бундай қилиш мумкин эмасми.(мани назаримда бу сайт айнан шунинг учун очилган) шу ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим, жавобингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳни ўзи сизу биздан рози бўлсин, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уламолар араб ҳарфларидан бошқа ҳарфларда Қуръони Каримни ёзиш ва ўқиш мумкин эмаслигига иттифоқ қилишган.