Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кишига зарар етиши

13:46 / 13.06.2021 | Aziza | 1207

Ассалому алайкум! Бир танишимдан эшитиб қолдим, агар кишига тасодифан зарар етса, масалан, бошини уриб олса, оёғига, қўлига тикан кириб кетса, қўлини кесиб олса, куйиб қолса ва ҳоказо ундан гунохлари тўкиларкан. Шу гап қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида ҳадис бор. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهاَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يُصِيبُ الْمُؤْمِنَ شَوْكَةٌ فَمَا فَوْقَهَا إِلَّا رَفَعَهُ اللهُ بِهَا دَرَجَةً وَحَطَّ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةً. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга тикан кирса ва ундан-да каттароқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ювади», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.
Шарҳ: Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизнинг кавушининг ипи узилиб кетса ҳам истиржоъ айтсин», деганлар. Истиржоъ «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» дейишдир.
Бошқа бир ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганида истиржоъ айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз «Чироққа ҳам истиржоъ айтасизми?» деганларида «Мўминга ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир», деган эканлар.
Ана шундай мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун каттаю кичик мусибат қаршисида ўзимизни комил мусулмондек тутмоғимиз лозимдир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat