Ассалому алайкум! Мен бувамнинг ўқимаган фарз намозлари ва тутмаган рўзалари учун каффорат бермоқчиман. Форумдан топган маълумотимда бир кунлик намознинг ёки бир кунлик рўзанинг каффорати 1087. 5 грамм буғдой экан. Саволим шундан иборатки : каффорат берилгандан сўнг, шу банда қиёматда каффорати берилган амаллардан сўраладими? Яна бир кичик савол беришга ижозат этгайсиз! Нега бу каффорат рамазон рўзасининг фидясидан кам? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Намознинг қазосини ўқиш бошқа нарса, нега ўқимаганлиги ҳақида сўралиши бошқа нарса. Рўзанинг фидясини жойларнинг уламолари ўша жойдаги бир кунлик тоамнинг миқдорига қараб белгилашган. Аввалги уламолар наздларида иккисининг фарқи бўлмаган. Валлоҳу аълам.