Бизларга илм ўргатишда қилаётган ишларингизга Аллоҳнинг Ўзи беҳисоб ажрини берсин. Бувайда туманида (Фарғона) Муҳаммад исмли ҳазрат бор экан, у кишининг олдига борган инсоннинг нима сабабдан олдиларига келганлиги, нимага иши юришмаётганлиги, кейин нима қилиш кераклиги тўғрисида айтиб Қуръон ўқиб дуо қилаяпти экан. Ўзларини Оққўрғондаги (Иброҳим) ҳазратнинг “шогирдиман” деб таништираётган экан. У кишининг олдига биз ҳам борсак бўладими?