Ассалому алайкум! Бир инсонга ўртада кафил бўлиб қарз олиб берилса аммо қайтаришда қарз олган инсон вақтида қайтармаса ўртада кафил бўлган инсон масалан 500 сўм турадиган мулкини қарзни тўлайман деб арзонроққа (пул зарурлиги учун)сотиб қарзни тўласа кейин қарз олган инсон кўп вақт ўтиб пулни қайтарса ўртада турган кафил 500 сўмлик мулкини давосини қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қанча тўлаб берган бўлса шуни олади. Ортиғини даъво қилолмайди. Валлоҳу аълам!