Ассалому алайкум! Мен ҳар доим Худодан кўп нарса сўрийман, бой инсон бўлишни одамларга фойда кетиришни ўзимдан кийин бир нарсалар қолдиришни яни одамларга фойдали. Ота онамни ҳажга юборишни. Бир куни синглим битта иловада лайк босиб пул ишлашни айтиб қолди. Қизиқиб киришдим унда америка компанияси ўз маҳсулотларини мақтаб ведео қилиб ташларкан иловага. У шу билан ретингини кўтариш мақсадида у томонларда ривожланганку клиент топиш шунақа ведиода. Ведеода просмотр ва лайк кўтариш орқали. Улар ўзларига онлайн аъзо йиғиш яни тарафдор йиғиш. Мен шу компанияга аъзо бўлдим улар ведеолар ташлиди улар ичидан кўриб 18 тасини яхши деб танлиман. Кўрганларимни лайк босиб скириншот қип уларга жўнатаман. Улар менга 35доллар ташлийди. Давлат солиқ энспексияси 6 доллирини олади қолган 29 долларини ўзим ечиб оламан ҳар куни шундай. Бу компанияга 1250 доллар депозит қўйиб уландим паспрт шахсий ҳужжатлар билан расмлар тушиб. Қўйган пулларим 1 йил давомида амал қиларкан 1йидан сўнг қайтариб оласиз, ёки қайта қўясиз диди давом эттирасиз диди. Уйдагилар ҳаммаси уланди. 26 январда уландим ҳозиргача пул ташлаяпти оляпман кунлиги кунлик пластикимга ташлаяпман. Мини бизнес экан аммо еб ичишга қўрқаяпман бу топаётган пуллар хароммасми? Ҳеч ким ютқазмаган фоиз деган нарса йўқ мен биладиган харом йўқ лекин илмим кам шаратимиз рухсат берадими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ёлғон гувоҳлик деган гуноҳ бор. Бунинг гуноҳи ўта ўта оғир. Ҳозирги сиз айтган интернетда пул ишлашнинг жуда кўпи қайсидир компанияларга одам йиғиш бўлади. Реклама қилиб бериш керак бўлади. Бу дегани ўша компанияни маҳсулотларига, иш фаолиятларига ва ҳалол ёки ҳаром эканлигига гувоҳлик беришдир. Мусулмон одам кўр-кўрона иш тутмаслиги керак. 10 центни деб дўзахдан жой сотиб олмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бундан қаттиқ қайтарганлар.
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكَبَائِرِ، قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ». تَابَعَهُ غُنْدَرٌ وَأَبُو عَامِرٍ وَبَهْزٌ وَعَبْدُ الصَّمَدِ عَنْ شُعْبَةَ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар».
عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ؟» قُلْنَا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ». وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ فَقَالَ: «أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ، أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ». فَمَا زَالَ يَقُولُهَا حَتَّى قُلْتُ: لَا يَسْكُتُ
Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой! Сизларга кабираларнинг энг каттасини маълум қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули» дедик. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар. У зот суяниб ўтирган эдилар, ўтирдилар-да: «Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам! Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам!» дедилар. У зот буни айтавердилар, ҳатто тўхтамасалар керак, деб қолдим». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий").
Шунингдек, масалангизнинг бошқа томони ҳам бор. Улар нима учун сиздан депозит талаб қилишди? Бу жуда шубҳали. Ҳозирги кунда аввалдан катта миқдорда депозит талаб қилиб, сўнгра ўша пулини кунма-кун ёки ойма-ой бериб бориши ва охирида кўпайтириб қайтаришни ваъда қилаётган ва орага турли хил “вазифалар” бериб борадиган фирибгарлар кўпайиб кетди. Улар бераётган вазифалар кўзбўямачилик учун бўлади холос. Аслида эса уларнинг мақсади ё молиявий пирамида тузиш ё инсонларни пулини олиб алдаб кетиш бўлади. Шундайларнинг тузоғига тушиб қолманг. Валлоҳу аълам!