Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомшлар (Алкаш)ни хайдаш

22:21 / 21.01.2014 | Abu_muslim | 3521
Шайх Ҳазратлари, Ҳазрат, билмадим подезмиз иссиқлиги учунми ёки ишратхонага яқинлиги учунми, кўпинча подезмизга бомшлар келиб ётиб, пешоб қилиб, равсо қилиб ёки подезда турган сеткадаги ахлатларни титиб ташлайди. Энг қизиғи Мен 5 қаватда тураман 4 ва 5 қаватни боғловчи зинада ётиб олишади. 4 қаватда синглимлар туришади ва болаларим чиқишга ёки улар бизникига келишга қўрқиб, телефон қилиб хайдашимни айтади. Мен “Кет” деб айтсам, кўнмайди. Мажбур туртишга, қаттиқ гапиришга тўғри келади. Ҳозир ўйлаб кўрдим, у ҳам Аллоҳ яратган банда туртиб қаттиқ гапириб охиратда жавобини беришга тўғри келса нима қиламан? деб ўйлаб қолдим. Шунга агар келиб ётиб олса, тўғри муомила билан айтсам, кетмаса, индамай уйга кириб кетганим маъқулми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳайдаш керак. Ҳукумат одамларига хабар бериш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat