Ассалому алайкум! Масжидда жамоат намозига ўқишга борганимда Имом намозни ўқиб бўлган экан лекин имомдан кейин кичик жамоат бўлиб ўқиш макруҳ бўлади шунақа ҳолатда ёлғиз ўқиган афзал чунки масжидда битта имом бўлади дейилганини эшитгандим шунга бирон бир ечим борми?
– Ва алайкум ассалом! Индамасдан ёлғиз ўқийверинг. Сизга яна бошқа қандай ечим керак? Валлоҳу аълам!