Ассалому алайкум! Мен бойлик ҳақида бир маълумот эшитдим "бой одам жаннатга киришидан, туя игна тешигидан ўтган афзалроқ" дейилган шу гап қанчалик тўғри агар шундай бўлса буни маъноси нима?
– Ва алайкум ассалом! Бу мусулмонларни қашшоқликка тарғиб қилиш бўлади. Минг афсуски баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сахийлик сифатларини фақирлик сифати билан алмаштириб айтмоқдалар. Сиз бой бўлишни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек саховатли бўлишни ният ва орзу қилиб, шунга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!