Ассалому алайкум! Устозлар, мeн музқаймоқ сотадиган жойда ишлайман. Бизда ҳар куни иш тугагач ҳисоб китоб бўлади ва музқаймоқ миқдори ўлчанади. Шу ҳолатда бизда музқаймоқни кўп қуйиб юборилган, кам қуйиб юборилган бўлади. Саволим билибми ёки билмастан ҳаридорларга музқаймоқни кам қуйсак бировни ҳаққини eган бўлиб ҳисобланмаймизми? Бу охиратимизга зарар бўлиб қолмайдими?
Ва алайкум ассалом! Одатда қасддан уриб қолмасангиз халқ бунча миқдорига рози бўлади. Валлоҳу аълам!