Ассалому алайкум! Бир яқиним ӯзи 28 ёшда қанча тушунтиришимизна қарамай намоз ӯқимаяпти фақат бир йилда икки марта ҳадит намозига боради холос. Намозни ӯргатей десам кейин ӯқийман ана "фалончи" 50 ёшдан бошлади манам 50дан башлайман дейди. Қуръондан оятларни ӯз кӯзи билан ӯқиттирдим Ибодати Исломия китобидан фарз амал муҳимлиги намоз қанчалик муҳимлигини кӯрсатдим айтдим барибир яна ӯша ёш болани гапи "50 ёшдан бошлайман". На мени на аёлини на бошқани гапини олади. Рамазон рӯзасини ҳам шунча тушунтирсамда 3-4 кун тутди холос. Закот беришга ҳам ҳа бераман деб бермай юрибди олдинларҳам бермаган эди. Энди ӯзи амал қилмагани етмагандай аёли ҳижобга кирмоқчи бӯлса қаршилик қиляпти неча марта айтсаҳам йӯқ ана "фалончи" ҳижобда эмас сенҳам кирмайсан дебди. Бу борада яна тушунтирдим фарзлини айтдим оят келтирдим буюклани гапини келтирдим лекин фикридан қайтмади. Аллоҳга қарши чиқаяпсан десам "ман Худога ишонаман" дейишдан нари бормайди. Худога ишонсанг Қуръонга ишонмайсанми десам "мен Худога ишонаман" дейди гапдан қолади. Бу билан Қуръонга ишонмайман демоқчи эмас албатта. Ибодати Исломия китобида фарзни фарз эмас дейиш ёки зарурлигига ишонмаслик бандани иймонсиз қилади деб ӯқигандим. Бу яқинимни "50 ёшдан ӯқийман" дейиши, закотни ӯтган йил ҳам била туриб бермаганди бу йил эса пайсалга солиши ва аёлини ҳижобга киришига тамоман қаршилиги "фарзни зарурлигига ишонмаслик" деганга тӯғри келиб қолмасмикин деб қӯрқаяпман. Яқинимни никоҳига зарар етмаганмикан?
– Ва алайкум ассалом! Буни куфр дейиш қийин. Буни осийлик дейилади. Валлоҳу аълам!