Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг рашки

00:00 / 19.09.2011 | eski savollar | 2972
Ассалому алайкум.....Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Албатт, Аллоҳ рашк қиладир. Мö'мин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мö'миннинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмог'идан келадир" ,- дедилар".(темизий ва бухорий ривоят қилишган)Ҳазрат, Мö'миннинг рашки билан Аллоҳнинг рашки орасида фарқни яхши тушуна олмадим. Аллоҳ ҳар бир мö'минни рашк қиладими..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тушиниш керак ҳам эмас. Сизга буни биров буюрган ҳам эмас. Аллоҳ ўхшаши йўқ Зотдир. Бунга ўхшаш маънодаги оят ва ҳадислардаги матнлар сиз билан биз ожиз бандаларга тушунарли бўлиши учун келтирилган холос. Ислом ақийдасига кўра, Аллоҳ таоло ўхшаши йўқ Зотдир. Зотининг, сифатининг, амалларининг ҳам монанди йўқ. Ким уни бирор нарсага қиёслашга уринса, кофир бўлади. Шу боисдан, ушбу оятда келган ва Аллоҳга нисбат берилган ҳодисалар, оятда келганидек, Аллоҳнинг Ўзига хос равишда бўлган, деб тушунилади. Уларни бирор нарсага қиёслашга уриниш айни гуноҳ. Нега, нима учун, деб сўраш ҳам мумкин эмас.Сиз келтирган ҳадисдан кишиларни Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қайтаришни таъкидлаш бор. Одамга сен ўзинг рашк қиладиган нарсани бўлмаслигини қанча хоҳласанг, Аллоҳ сенга ҳаром қилган нарсани бандаси қилмаслигини шунча хоҳламаслигини унитма деган маъно бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat