Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сут эмишганлик ҳақида

12:30 / 21.06.2021 | Sitora | 2311

Ассалому алайкум! Холамнинг (онамни синглиси) ўғли ёшлик пайтида онамиз у кишини эмизганлар. У пайтда мен туғилмаган эдим. Акам билан эмикдош бўлганлар. Шу ҳолатда холамнунг ўғли менга ҳам маҳрам ҳисобланадими? Ёнида рўмолда бўлишим шарт эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эмикдошлик икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг онасидан бошқа, сутли аёлни тўйиб эмишидир. Ана ўшанда у аёл боланинг онасига, эри эса, отасига, болалари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бошқа қариндошлар ҳам эмган болага хеш бўладилар. Эмикдош бўлиш учун бир вақтда эмган бўлиши шарт қилинмайди, балки бир аёлни эмиши билан эмикдош бўлади. Агар холангизни ўғли онангизни икки ёшгача бўлган вақтида сутини эмган бўлса, сизга ҳам маҳрам бўлади. Олдида рўмолсиз юрсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat