Ассалому алайкум! Чақалоқ туғилгандаги ақиқа хақида сўрамоқчи эдим, яқинда набирали бўламиз қайнонам катта қилиб тўй қиласан деяптилар хўжайиним бунга қаршилар қўй сўйиб ночорларга тарқатамиз ва келинимиз есин куч қувват бўлади деяптилар ақиқа деб катта тўй қилиб халққа ош бериш керакми ёки хўжайиним айтгандай тўй харажатини ёки қўйни нимталаб тарқатиб келинимиз парваришига қаратганимиз афзалми?
– Ва алайкум ассалом! Ақиқа қилиш жонлиқ сўйишдан иборат холос. Зиёфат уюштиришнинг кераги йўқ. Гўштнинг бир қисмини ҳомлигича муҳтожларга тарқатиб, бир қисмини ўзингизга олиб қолаверинглар. Валлоҳу аълам!