Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

эр ва хотин

00:00 / 08.12.2010 | eski savollar | 5758
Ассалом алейкум ёшим 19да яқинда 2ой аввал турмушга чиқдим. Тойдан 5 кундан сонг Тошкентдан жонаб кетдик. Ҳозир бошқа мамлакатда озимиз яшавоммиз. Турмуш ортогим бн охирги пайт коп жанжаллашвоммиз. Кейинги пайтда бунга чидаб болмаяпти. Балки ман ёшлик қивотгандирман лекин тушунишим бойича хотин эрдан доим бир погона паст келиши кк. Шуни манга изохлаб беришиззи сорирдим. Олдиндан рахмат :!:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволингизга жавоб ва илтимосингизга ийзоҳ тарзида аввалги китобларимда бирида чоп этилган ушбу мақолани тақдим этишга ижозат бергайсиз.РИСОЛАДАГИ ХОТИНБисмиллаҳир роҳманир роҳим.Она тилимизда ҳали чуқур луғавий-илмий ишлар олиб борилмаганиданми, баъзи истилоҳларда ўйланиб қоладиган ҳолатлар бор. Мисол учун «Хотин» сўзи турли жойларда ишлатилади, лекин, менимча, «хотин»—эри билан оилавий ҳаёт кечириб турган «аёл», дейиш маъқул. Бошқа ҳолатларда эса аёл зотидан бўлган шахсларга нисбатан ўзига яраша атама - номлар бор, бу барчага маълум.Оиладаги хотин деганимизда эса, бутун бошли катта оилани эмас, балки эру хотиндан иборат оилани кўзда тутмоқчимиз. Чунки бу мақоламизда аёлнинг эрга бўладиган муносабатини, муомаласини, ўзини тутишини ва ҳоказоларни баён қилмокчимиз.Аввало, хотин ўзининг аёллиги билан фахр қилмоғи лозим. Аллоҳ таоло бекорга уни аёл қилиб яратмаган.Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Аъроф» сурасида: «У (Аллоҳ) бир жон(Одам ато)дан ва унинг ўзидан сукунат топиши учуй жуфтини яратди», дейди.Яъни, «жуфт»— хотин сукунат, осойишталик ором, латофат, меҳр-муҳаббат рамзидир. Буни ҳар бир аёлнинг ўзи яхши тушуниб етмоғи зарурдир.Турмушга чиққан ҳар бир келин оилавий ҳаёт Аллоҳнинг суннати, улкан бахт эканлигини, бу икки шахснинг фақат жисмоний эмас, балки руҳий ҳам қўшилишлари бўлиб, мақсад ўткинчи лаззат эмас, балки башарият камолоти ва ҳаётнинг бардавомлиги эканини тушунмоғи зарур.Рисоладаги хотин оилада катта ўрин тутади. Шунинг учун ҳам халқимиз: «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, ер қиладиган ҳам хотин» деб айтган.Арабларда эса: «Ҳар бир улкан шахснинг ортида хотин бор», деган мақол бор.Одатда янги уйланган йигитга: «Энди ола хуржун бўйнингга тушди», дейишади, аслида Хуржуннинг кўзи иккита бўлиб, бири эрга, иккинчиси хотинга аталган, яъни оғирлигини эру-хотин тенг кўтармоқлари лозим. Оилавий ҳаётнинг бардавомлиги икковларининг бир муқаддас мақсад учун муштарак интилишларига боғлиқдир. Чунки ҳақиқий муҳаббат бир-бирининг кўзига боқишда эмас, балки икковларининг бир мақсадга интилишларида намоён бўлади. Хотин эрига ёрдам бериши, ҳамдард бўлиши оилавий ҳаёт жамолига жамол қўшади.Хотин оилада чиройли амалларга одатланмоги лозим. Қуръон ўқиш, китоблар ўқиб туриш, ахборотлардан хабардор бўлиш, ҳақиқатни ҳимоя қилиш шу жумладандир. Оқила ва маърифатли аёл идеалимизнинг марказидадир.Уйнинг содда, саранжом-саришта бўлиши ҳам хотин кишига боғлиқ. Уйнинг зийнати нақш — нигору ашёларда эмас, балки меҳр-муҳаббатда эканлигини ҳеч қачон унутмаслик лозим.Хотин киши ўз эрининг виждонига айланиб, уни гуноҳ ёмон ишлардан қайтариб, савоб-яхши ишларга ундаб турганлигини пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўз Ҳадиси шарифларида бундай сифатлайдилар: «Мумин банда Аллоҳга бўлган иймонидан сўнг эришган энг яхши нарса, солиҳа хотин бўлиб, унга қараса, хурсанд қилади ва Аллоҳнинг амрини, бажаришда ёрдам беради». Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мақтовларига сазовор бўлган бундай аёллар ўз эрига осон пайтида ҳам, оғир пайтида ҳам энг яқин киши, дардкаш, маслаҳатчи бўлиб, уни сабр-чидамга даъвад қилиб, тушкунликка тушмасдан доимо олдинга интилишга ундайди. Бу ҳақда унга аввал ўтган момоларимиз, ўрнак бўлади. Хадижа онамиз пайғамбаримиз алайҳиссаломга нисбатан худди юқорида зикр қилинганидек хотин бўлганлар, шунинг учун ҳам вафотларидан сўнг ҳам пайғамбар алайҳиссалом у кишини ҳурмат ва эъзоз билан эслаб, кўплаб ҳадислар айтганларки, шулардан бирини эслаб ўтсак мақсадга мувофиқ булар: «У (Хадижа) одамлар мендан юз ўгирганда ёрдам берди, хайдашганда жой берди ва куфр келтирганларида, иймон келтирди».Аёл ўз эрининг энг яқин ёрдамчиси — ишончли кишиси бўлиб, ҳамма нарсаларини тартибга солиб, унинг қилмоқчи бўлган ишларига ҳурмат билан қараб, ваъда ва учрашувларини у вақида ўказишга ёрдам бериб турса, бу ҳолат доимо эрни уйга боғлайди, чунки у мана шу ерда роҳат топади, ҳузур кўради.Лекин ҳар бир катта-кичик арзимаган-арзиган нарсаларга ҳам аралашавериш яхши эмас, ҳар бир инсоннинг ўз эрки ва фақат ўзига хос иши бўлгани каби ҳар бир эрнинг эрки ва иши бор.Эр билан аҳиллик оилавий ҳаётни мустаҳкамловчи улуғ бир инсоний фазилат бўлиб, Аллоҳнинг ҳузурида бу иш учун улкан савоблар бор. Улуғ имомлардан бири Жаъфари Содиқ : «Битта солиҳа аёл ўз эрига етти кун хизмат қилса, Аллоҳ унинг қаршисидаги дўзахнинг етти эшигини ёпади ва жаннатнинг саккиз эшигини очади», деган эдилар.Рисоладаги хотин ўз эрининг яхши фазилатларини топиб уларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Эрини масъулиятли — машаққатли ишларни амалга оширишга чорлайди. У билан умидворлик ва муваффаққиятли ишлар ҳақида суҳбат олиб боради. Чунки хотиннинг чорлови ҳар қандай чорловдан устун туради. Эрнинг жамиятда қолдирадиган таъсири, хотиннинг унда қолдирган таъсирининг аксидир, буни ҳеч қачон унутмаслик керак.Агар хотин ўз эрига қобилиятли, шижоатли, муваффакиятли, мўмин, садоқатли шахс деб муомала қилса, эр худди шундоқ бўлади, иншооллоҳ.Шу билан бирга эридан ўзи билмаган нарсаларни ўрганади, тажрибаларидан фойдаланади.Ҳаётдаги энг гўзал фазилат қаноатдир. Рисоладаги хотин ўзини фазилат билан зийнатламоғи даркор. Турли ҳой-ҳавас, зеб-зийнат талаб қилиб, эрни қийин аҳволга солиш яхши эмас. Ҳозирги кунимиздаги оилавий келишмовчиликлар ёки эрлар томонидан ҳаромдан мол топишга уринишларнинг баъзилари хотинларнинг каноатсизлигидан келиб чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Қаноат — бу ожизлик эмас, камчилик ҳам эмас, буни ҳеч качон унутмаслик лозим. Қаноат юксак инсоний сифат бўлиб ўз эгасини доимо юксакларга кўтаради. Биз ҳар қанча фахрлансак арзийдиган момоларимиз қаноатда ҳаммага ўрнак бўлганлар, дарс берганлар. Имом Али разияллоҳу анҳу хотинлари — пайғамбар алайҳиссаломнинг кизлари Фотимаи Заҳорони ранглари оқарган, ҳолдан тойган ҳолда кўриб: «Сенга нима бўлди, Фотима?»— деб сурайдилар. Фотима онамиз: «Уч кундан буён уйда егулик нарса топилмайди»,— дебдилар. Имом Али: «Шундоқ экан, айтсанг бўлмасмиди?»— десалар:«Туйимиз куни отам — Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом: «Ҳой, Фотима! Агар Али бирор нарса топиб келса, егин, бўлмаса, сўрамагин», деган эдилар», деб жавоб берибдилар.Баъзи пайтда эр киши имкони бўлиб туриб ҳам зарур нарсани ўз вақтида таъмин қила олмай қолади. Шундай пайтда у кўчадан кириши билан: «Яна лаллайиб қуруқ келяпсизми?»- деб бошланадиган таъналардан кўра сабр-қаноат, ширин сўз билан сабабини суриштирилса, муаммони тезроқ ҳал қилиш йўлини топиш осонроқ кечади.Табиийки, оилавий ҳаётда турли ҳолатлар содир бўлиб туради, шу жумладан, эру хотин ўртасида келишмовчиликлар ҳам бўлиб туради.Шундай пайтларда аёл киши ўзини оқилона тутмоғи лозим, тезда ўзини ўнглаб сулҳга ўтиб, эрига бу борада эсдан чиқмайдиган дарс бериши керак.Шошқалоқлик тезда аччиқланиш, талашиб-тортишиш, тирноқ остидан кир ахтариш ва ўзидан бошқаларга ўхшаш ҳаёт ўтказишни талаб қилишга ўхшаш ишлар хотинга ҳеч қачон обрў, келтирмаган, келтирмайди ҳам. Бундай ишлар оилавий ҳаётни бузишга, уни ёруғ, дунёдаги жаҳаннамга айлантиришга хизмат қилади, холос.Шунинг учун, ўрни келганда ғазабни ютиш, ёқмаса ҳам оилавий ҳаёт ҳурмати баъзи ёқмаган нарсаларга чидашга одатланиш керак бўлади.Эр ҳузурида ширин сухан, хушмуомала бўлиш билан бирга яхши — чиройли кийинган, зийнатланган ҳолда бўлиш керак. Чунки бу нарса эр қалбига хурсандчилик руҳига сокинлик киритиб, қалбига қувонч бағишлайди.Афсуски, бизда бу нарсага ҳар доим ҳам етарли эътибор берилмайди. Кўпгина аёллар кўчага чиққанда имкони борми, йўқми, пардоз-андозни ўрнига қўядиларў оилада ўзларига эътибор бермайдилар. Аслида аксинча бўлмоги керак барча зебу зийнат оила учун бўлиб, кўчага зарурат билан чиққанида камтарона, содда ва кишилар эътиборини тортмайдиган бўлиб кийинмоқ керак. Бундай камтарлик фазилатдир.Юқорида зикр қилинган нарсалар эр-хотин орасида муомалани яхшилашда керак бўладиган қўшимча маслаҳат-насиҳатлар.Энди эрнинг хотиндаги ҳақлари ҳақида гапиришдан аввал ўқтириб ўтмоқчимизки, бу нарсаларни ўз ўрнида тушуниш учун «эр оила бошлиғи» деган қоидани яхшилаб фикрга ўрнаштириб олмоқ зарур. Оила кичик бир жамият ва унинг раҳбари эр бўлса, оиланинг саодатли бўлишининг шартларидан бири эрга итоатдир. Айримлар буни эски гап деб кулар, итоатни турлича тушунадилар, эркаклар буни мутлақ ҳокимлик деб англайдилар, мен нимани хоҳласам, шу бўлиши керак деб муомала — муносабатларни суиистеъмол қиладилар, аёлларга зулм қилиш даражасигача етадилар ва буни гуё шариат ҳукми деб талқин қиладилар. Баъзи аёллар бўлса, аксинча итоат-хору зорлик ўзини пастга уриш — муътелик деб тушунадилар-да, уни тан олмайдилар. Саркашликлардан орада тушунмовчилик келиб чиқади.Аслида, ундоқ эмас, аввало, бу итоат чекланган, чунки шариат қоидаси бўйича «Аллоҳ гуноҳ ҳисоблаган ишларда бандага итоат қилиб бўлмайди». Масалан, ота-онами, эрми, бошлиқми, ким бўлса бўлсин, гуноҳ ишга буюрса, унга ҳеч ким бўйсунмайди. Қолаверса, оиладаги бу итоат эрнинг оила раҳбари сифатидаги ҳурмати юзасидан бўладиган итоатдир.Бу иш савобли иш бўлиши билан бирга эр-хотинлик ишлари доирасида бўлиши ва ақл-идрок адо этилиши ҳам шарт. Мисол учун, хотиннинг шахсий жамғармаси бўлса, унда эрнинг ҳеч қандай ҳақи йўқ ва қандоқ сарф қилишга буйруқ ҳам бера олмайди. Шунинг билан бирга эр ҳам ўзининг эрлик бурчларини адо этиб қўйган булиши керак яъни маҳрини берган бўлиши керак.Рисоладаги хотин эрининг олдида ҳам, ортидан ҳам обрусини сақлайди, молини сақлайди, ўз шарафини муҳофаза қилади.Зоҳиран қараганда, бунча кўп вазифа юклатилган экан хотин бечорага, дейишлари мумкин. Лекин ҳақиқатда эса худди шу нарсалар эрининг ҳам вазифаси ва қолаверса, ўзаро алоқада бўлган ҳар бир ёру дўст, дугоналарнинг ҳам бир-бирига нисбатан вазифалари. Ўзингиз ўйлаб кўринғ яхши умидда бир ёстиққа бош қўйсалару обрўсини ҳимоя қилмаса, топганини беҳуда сарфласа ёки эрига (ё хотинига) нодўст киши билан дўст бўлиб уйига таклиф қилса, қандоқ бўлди бунда?!Маданий меросимизда яна бир ҳукм борки, уни эшитганда ёки ўқиганда, аввало ғалати кўринади, лекин чуқурроқ таҳлил қилинганда ҳақиқат англанади. «Хотин киши эрининг руҳсатисиз уйдан кўчага чиқмайди», дейилган унда. Бу оила тартибига киради.Оиладаги сирни, ўзаро гапларни кўчага олиб чиқиш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Бундоқ нарсалар эр-хотин орасида қолгани маъқул.Албатта, бир мақолада ҳамма нарсани баён қилиб ҳам, ҳаммани рози ҳам қилиб бўлмайди. Лекин аёлларимиз, келинларимиз, афсуски, ҳозиргача бу масалада узоқ-юлуқ насиҳатлар, янгаларнинг тажриба ўгитлари, дугоналарнинг маслаҳатларидан ўзга тузукроқ маълумотга эга эмаслар. Баъзилари умуман ўз ҳақлари поймол бўлаётганини тушуниб етмай юрган бўлсалар, баъзилари ўз бурч-вазифаларини адо этмай юрибдилар. Ўйлаймизки, барча маданиятли халқлар қатори бизда ҳам оилавий масалалар илмий-инсоний, юқори аҳлоқ -одоб даражасида ёритилган адабиётлар, қўлланмалар чиқарилади. Қизларимизга мактабларда, ўқув юртларида, корхоналарда, қолаверса, бевосита турмушга чиқишларидан олдин ва оилавий ҳаётнинг бошланғич даврида суҳбатлар, махсус дарслар уюштирилади. Бу эса фойдадан ҳоли эмас.Ваъз, насиҳат қилувчилар учун жуда қийин. Ўз вазифаси юзасидан ҳақиқатни айтмоғи лозим. Эшитувчилар эса турлича қабул қиладилар. Яхши гап бўлса, эшитиб кетишаверади. Лекин, Худо кўрсатмасин, танқид ёки ёқмайдиган гап бўлса, ҳар бир одам: «Фақат мени кўзлаб айтган, ўзи ким бўлибди?»—деб машмаша бошлайди.Севимли «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида «Оиладаги эр» мақоласи чиққанда маълум бўлишича, эркаклар ҳам, аёллар ҳам бирдек қабул қилдилар, айниқса, эркаклар хурсанд бўлишди.«Рисоладаги хотин» ни ёзиш давомида ўйланиб қолдим аёлларимиз қандай қабул қилар эканлар?Охири қариндош аёллар ўқиб, фикр беришганларидан сўнг таҳрир ҳайъатига юборишга журъат этдик. Ўйлаймизки, иншооллоҳ бу мақола ҳам ўйлатар. Чунки бу маънолар ёлғиз муаллифнинг фикри эмас, балки эътиқодимиз таълимотларидан ва ҳаётий тажрибалардан келиб чиққан. Халқ тажрибасига суяниб иш кўриш оила кўрғонини мустаҳкам қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat