Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло Қурони каримда: “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз”. (Моида сураси 90). саволим бундан бир неча йил олдин телеканалда "Оламга нур сочган ой" Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сериал намойиш этилди. Адашган бўлсам узр ўша сериалнинг бошида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта отаси Абдулмутталиб нима сабабданлиги эслолмадим ўғли Абдуллоҳни қурбонлик қилмоқчи бўлади. Одамлар қайтариб қолади, унинг ўрнига чўплардан фолга ўхшаш нарса қилади. Яъни унинг ўрнига бошида 10та 50та туя қурбонлик қилишга охири 100 та туя қурбонликда тўхтайди. Бундай қилиш хам фолга кирмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз кўпроқ китоб ўқинг. Абдулмуттолиб чўплардан қуръа қилгани исломдан олдин бўлгани. Оят эса ундан кейин бўлганини ажрата олмас экансиз. Валлоҳу аълам!