Ассалому алайкум! Ҳаммамизга маълумки Аллоҳнинг энг ёмон кўрган амали бу ширкдир. "Агар итим бўлганида, уйни қулфлаганимда ўғри урмас эди" дейиш хам ширкнинг бир кўринишидир. Яқинда уйда турган машинамди ичида турган Қуръон суралари ёзилган флешкамни ўғирлаб кетишди. Бу холатда қандай йўл тутишни билмай қолдим. 12 ёшли жияним бир дўсти билан мошинага кириб уйнагани учун улардан сўрадим. Ўғирлик каттаси хам кичиги хам гунох бўлса. 1. Ўғирлик бўлганда одамлар қайтарма қил дейишади бу хам гунохми? 2. Жиянимдан сўраганим нотўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! "Агар итим булганида, уйни кулфлаганимда угри урмас эди" дейиш ширк эмас. Ҳадисда бу каби гаплар шайтонни ишини бошлаб берувчи дейилган.