Ассалому алайкум! Мен мусофир юртдаман, иншаАллоҳ 5 маҳал намоз ўқийман ички азоларимда азгина касаллик бор. Ел жуда ҳам кўп келади, ушлаб тура олмайман. Фақат бавул қилиб таҳорат олаётиб мустаҳаб қилмасдан таҳорат олсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Уйқу ва елдан бошқа таҳоратни кетказувчи ҳар бир нарсадан тошга ўхшаш нарса ила истинжо қилиш суннатдир. Кифоя китобидан, бу иқтибосдан кўриниб турибдики елдан мустаҳаб қилинмайди. Шунингдек бавлдан ҳам унинг асорати сачраб баданга тегмаса ювиш шарт эмас.
Ҳадеб мустаҳаб қилинавермайди. Одамлар таҳоратни мустаҳаб (авратларни ювиш)дан бошланади деб ўйлашади. Бу нотўғри. Валлоҳу аълам!