Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли киши таҳорати

19:44 / 15.07.2013 | jamshid | 2819

шайх ҳазратлари

Узрли киши таҳоратини қачон янгилайди-ҳар намоз вақти киргандами ёки намоз вақти чиқиши биланми? Масалан, қуёш чиққандан кейин (яъни ҳали пешин намози вақти кирмаган пайтда) олинган таҳорат билан пешин намозини ўқиса бўладими? Агар мумкин бўлмаса жума маърузасида таҳоратсиз қатнашса бўладими-чунки бу вақтда ҳали пешин вақти кирмаган бўладику? ! Худди шу каби ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш мақсадида, намоз вақти кирмасдан 15-20 дақиқа олдинроқ таҳорат олиб шу намозни ўқиса бўладими?

Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетоҳаратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига тоҳарат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади.

Мазкур ҳолатларга доимий равишда ел чиқиб туриши, сийдик оқиб туриши, яраси қонаб туриши каби ҳолатлар ҳам қиёс қилинади. Мазкур ҳолатга мубтало бўлган кишилар ҳар намознинг вақтига бир тоҳарат қилиб олиб, ўша намознинг вақти чиққунча тоҳаратли одамга жоиз бўлган ишларни қилаверади.

Ўшандоқ тоҳаратни қуёш чиқишига ўхшаш вақтнинг чиқиши синдиради.

Мисол учун, узрли шахс Бомдод учун тоҳарат қилди. Унинг тоҳарати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган тоҳарати билан Пешинни ўқиса бўлади.

Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас.

Заволдан олдин тоҳарат қилган узрли шахснинг тоҳарати завол бўлиб Пешиннинг вақти кириши билан синмайди. Балки ўша тоҳарат Пешиннинг вақти чиқиши билан синади.

Топ рейтинг www.uz Openstat