Ассалому алайкум! Қачон қаерда эшитганим аниқ эсимда йўқ, отанинг қўлини ўпиш Каъбани тавоф қилган билан тенг деб эшитган эдим. Шу гап ростми?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ота-онанинг уларга ҳурмат ва икром кўрсатиб қўли, пешонаси ва бошидан ўпиш жоиз. Лекин сиз айтгандек Каъбани тавоф қилган билан тенг деган гап йўқ, бу нотўғри гап. Валлоҳу аълам!