Ассалому алайкум! Бизга яқин масжидда азон 21.50да чақирилиб хуфтон ўқилади. Уйимизга бошқа масжиддаги азон хам эшитилади. У ерда 21.30да азон чақириляпти. Шунга кўра хуфтон ўқисам бўладими? Агар ўқиётган пайтимда азон чақириб қолса намозим бузиладими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри тақвимдаги вақти кирган бўлса ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!