Ассалому алайкум! Биламизки Аллоҳ балоғатга етган аёлларга хижобни фарз қилган. Бизнинг мазҳабимизда аёл кишини кафти ва юзида бошқа жойи аврат хозир кўп аёлларга авратингни ёп хижоб ора деса қалби тоза бўлса бўлди, динга чуқур кирма ёки воҳобиймиса дейди. Ўрамаса хеч нима қимайди, шартмас деб ўрамасликни халол санайди. Биламизки Аллоҳни халолини харом ёки харомини халол деса кофир бўлади. Хижоб ўрамаса хеч нима қимайди деб ўрамасликни халол санаганни хукми нима? Динда чиқиб кофир бўладими, қилган амаллари, намози, хажи ва рўзаси, қилган эхсонлари ботил бўладими? Никоҳи бўлса талоқ бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Кофирга ҳукм қилиш осон иш эмас. Бир одам ҳаромни ҳалол деса ёки фарзни инкор қилса унга масалани шаръий ҳукмини тушунтирилади. Агар тавба қилса, кофир дейилмайди, гапида собит туриб олса, бошқа масала бўлади. Валлоҳу аълам!