Ассалому алайкум! Аввало саволдан олдин ўзимга ва ношқа қизларга ислоҳ сўрайман, ҳаётимда кўрганларимни ҳеч кимга раво кўтмайман, Мени бир коллеждаги курсдошим, унаштирилди тўйи яқин эди, менга бир илтимос билан ялиниб ёлвориб йиғлади. У қиз номусини сақлолмаган, кейин уни оиласини юзи билан маҳалла кўй олдида шунча қиз тарбия қилиб, бошлари эгилмасин деган мақсадда у қизни сохта номусли қилдик, излаб излаб телеграмда шунақа сохта қизлик парда вазифасини бажарувчи капсула сотишар экан. Шундан олдик, кейин тўй бўлди, тўйи тинч ўтди тинч яшаяпти. Саволим-1, мен нима қилиб қўйдим, бир болани ададик деб нима қилишни билмаяпман, у ишни фақат менга айтган Савол-2 ўша телеграмдаги сохта қизлик парда сотувчилар иши қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша қизнинг гуноҳига шерик бўлгансиз. Сиз қайтага ўша қизни тавбага ва ҳаромдан тақво қилишга чақиришингиз керак эди. Энди тавба ва истиғфордан бошқа чорангиз йўқ. Бўлиб ўтган нарсани кимгадир ошкор қилишга ҳам ҳаққингиз йўқ.
2). Ҳаром иш қилган. Валлоҳу аълам!