Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зулмни кўриб индамаслик

17:03 / 29.06.2021 | Зохиджон Закиров | 1608

Ассалому алайкум! сизларга саволим бор эди. Пайгамбаримиз Мухаммад Алайхи салом САВ айтган эканлар: Зулмни кура била туриб индамаслик гуё огзи юмук шайтондир. Шундан хисоб килиб айтингчи тасаввур килинг мен бир корхонада ишлаяман. Бошлигим бир Инсонни ишдан нохак хайдаб юборди. Вахоланки мен шу Инсонни хаклигини билиб турибман айб унда эмас. Аммо мен эса "Менга нима оч корним тинч кулогим,Менга тегмаяпти мени ишим нима" деб айтсам.Менга номаи амолимга гунох канчалик даражада ёзилади. Шуни айтиб утишим керакки бошлик уртасида шахсий адоватим йук. Олдиндан рахмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! «Зулмни кўра била туриб индамаслик гўё оғзи юмуқ шайтондир», деган гап Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлмаган, яъни ҳадис эмас. Ҳадис бўлмаган нарсани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат беришдан эҳтиёт бўлиш керак. Лекин баъзи олимлар шунга ўхшаш ибораларни айтишган. Жумладан Ҳасан ибн Али Найсабурий: «Ким ҳақни гапирмай сукут сақласа, у соқов шайтондир», деганлар.
Сизнинг ҳолатингизда ҳадиси шарифда келган каби имконингиз ва қудратингиз етган уч ишдан бири қилишингиз керак бўлади:

عَنْ طَارِقِ بْنِ شِهَابٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَوَّلُ مَنْ بَدَأَ بِالْخُطْبَةِ قَبْلَ الصَّلَاةِ يَوْمَ الْعِيدِ مَرْوَانُ، فَقَامَ إِلَيْهِ رَجُلٌ فَقَالَ: الصَّلَاةُ قَبْلَ الْخُطْبَةِ، فَقَالَ: قَدْ تُرِكَ مَا هُنَالِكَ، فَقَالَ أَبُو سَعِيدٍ: أَمَّا هَذَا فَقَدْ قَضَى مَا عَلَيْهِ، سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ 

Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ийд куни намоздан олдин хутба қилишни бошлаган биринчи одам Марвондир. Бас, бир одам турди ва унга:
«Намоз хутбадан олдин бўлади!» деди.
«Батаҳқиқ, ўшандаги нарса тарк қилинди», деди у.
Буни кўриб, Абу Саъийд:
«Аммо бу одам ўзига вожиб бўлган нарсани адо этди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сиздан ким мункарни 
(ёмон ишни) кўрса, ўшани қўли билан ўзгартирсин, агар қудрати етмаса, тили билан, агар бунга ҳам қудрати етмаса, дили билан. Аммо буниси иймоннинг энг заифидир», деганларини эшитган эдим», деди».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat