Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менга яқинда фермер хўжалиги раиси 1 гектар пахта экилаётган майдондан ер ажратиб берди. Келишувга кўра у киши “бир йил давомида ердан фойдалан, менга фалон сўм бер” деди. Мен бердим. Лекин афсусдаман, хайдатиб сабзи экдим. Давлат молини ўзлаштириб неча йилдан бери сотиб келаябди. Мен олмасам бошқаси оларди. Ўзимни жуда гуноҳга ботиб қолгандай сезаяпман. Қандай йўл тутай? Ташлаб чиқиб кетсам, ҳамма йиққан пулим кетади. Маслаҳат беринг.