Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ҳолда ит боқишим мумкинми?

08:46 / 06.06.2019 | Bahrom | 2464
Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмларингизни бунданда зиёда қилсин! Аввало саволларим билан вақтингизни олаётганим учун узр сўрайман. Ит боқилаётган уйга фаришталар киролмаслигини, ҳамда дала даштга ит боқиш мумкинлигини савол-жавоблардан билдим, лекин менинг ҳолатим бўйича жавоб топа олмасдан савол йўллашга мажбур бўлдим. Уйимга фаришталар киришганини ҳис қилиш мақсадида 6 дона товуқ сотиб олган эдим, лекин бир кеча уйда ҳеч ким йўқлигида ёввойи тулки уйимизга кириб ҳамма товуқни бошини узиб-ўлдириб қўйиб кетибди. Тулкилигини эртасига кечда аниқ кўрганлигим учун айтмоқдаман. Ҳозирда уйимизга ҳар куни ҳатто кундузлари ҳам тулки келиб изғиб юрибди. Уйимни уч томонида ҳам уйлар бор, лекин чап ва орқа томондаги уйларда ҳеч ким яшамайди. Шунинг учун тулки бемалол ҳовлимизга кириб ҳоҳлаган нарсасини кўтариб кетмоқда. Бизнинг маҳалла чегара ва тоғли ҳудуд бўлганлиги сабабли овчиларга ушбу ҳудудларда тулки ва ёввойи ҳайвонларни овлаш мумкин эмас экан. (4 ёш ва 1 ёш)ли фарзандларим бор. Уларга тулки бирор зарар етказмаслиги сабабли ишдан эрта келишга мажбур бўлмоқдаман. Кўпчиликни айтиши бўйича тулки итдан қўрқар экан, шунинг учун уйимда ит боқишим мумкинми? Мен узрли ҳисобланаманми, ёки шундай ҳолатда ҳам ит боқишим мумкин эмасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда ит боқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat