Ассалому алайкум! Умр йўлдошим бир қори аканинг мавизаларида хар куни имкон борича "Аллоҳим Ўзингни йўлингда эхсон қилдим" деб бир қутичага 1ойлик эхсон пулларни тўплаб эхсонга мухтожга ёки масжид қутисига ташланглар. Шунда молингизда барака бўлади Иншаа Аллоҳ бойиб кетасизлар деган мавизаларини эшитиб амал қилиб кевоттила. Шу эхсон пуларини ахли аёлига эхсон қилса бўладими ва аёли шу пулларни ўз эхтиёжларига сарфласа бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Оила боқувчиси аввал аёли ва фарзандларини таъминотини қилиши лозим, улардан орттирса кейин нафл бўлган эҳсон садақа қилишга ўтади. Аёли ва фарзанлари муҳтож бўлиб туриб нафл амалга ўтиши мантиққа тўғри келмайди. Валлоҳу аълам!