Ассаламу алайкум! Укам учун ер сотиб олган эдик. У ерга ҳозирги кунда иморат қуришни имконимиз йўқ. Шу сабабли сотиб, дом олмоқчи эдик. Ерни сотишга қўйдик. Қўйган вақтимиз закот берадиган вақтимизга тўғри келиб қолди. Энди ўша ерни 12 ойга бўлиб беришга сотдик. Ундан қандай закот бериш керак?
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир қўлингизга текканини қирқдан бирини берасиз. Валлоҳу аълам.