Ассалому алайкум! 1) Мани 1 гр хам тиллам йўқ лекин яқинларимга катта миқдорда қарз берганман. Бу йили шу қарз 48 миллионга етти. Ундан ташқари ишлайман. Ойлик маошим хам катта. Ярими кундалик эхтиёжларимга ярими эса йиғишимга қолади. Шунда ман закот беришим керакми? Яъни берган қарзларим ўзими қўлимда бўмаса хам нисобга етган хисобланадими? 2) Шахсан мани хич кимдан қарзим йўқ. Лекин эримми қарзи бор мандан ва бир дўстидан. Эрими қарзи бўса ман закот бервурсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сизни бировлардаги турган пулингиз нисобга етган. Бундан албатта закот чиқаришингиз фарз.
2). Эрингизни пулидан сизни пулингиз алоҳида бўлиб, нисобга етган бўлса сиз закот берасиз. Закотни эрингизга беришингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!