Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маиший буюмларга нажосат тегса

20:30 / 30.06.2021 | Тоҳир | 1158

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган бу ҳайрли ишларингизни ажрини мукаммал қилиб берсин! Агар телефон, наушник, қувватлаш мосламаси шунга ўхшаш сув билан ювилса ишдан чиқиш эхтимоли бор нарсаларга бехосдан асари кўринадиган(қон, бола қусуғи каби) ёки кўринмайдиган(эхтиётсизлик натижасида оз миқдорда пешоб каби) нажосат тегса қандай покланади? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Темир, шиша, пластмасса каби нарсалар ўзларига нажосат шиммайди. Шунинг учун улардан нажосатнинг асари (ҳиди, ранги) қолмаса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat