Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазм қилиш дорилари ҳақида

07:45 / 01.11.2017 | Abdullox | 11193

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлар орқали кўп нарсаларни билиб овоммиз. Савол: ман овқат хазм қиладиган дори (мезим ва креон) истемол қиламан. Камдан кам холатларда, лекин бугун эшитиб қолдимки ўша дорига чўчқанинг ошқозон ости бези қўшилар экан. Ўша дори ҳам ҳаромми? Ундайлигини билмасдан овқат хазм қилади деб ичар эдим, чунки уни инструкциясига ўзбекчасига ёзилмаган эди. Ман харом нарса истемол қилган ҳисобланаманми? Нима қилсам бўлади? Раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳаромни дори сифатидан истеъмол қилиш учун уни шифо эканлиги тажрибадан ўтган бўлиши ҳамда унинг ўрнини босадиган ҳалол дорини топилмаслиги шарт қилинган. Аллоҳдан қўрқадиган врачлар билан маслаҳатлашинг, ўша дориларни синтетик йўл билан олинадигани ҳам бор. Ўшандан истемол қилинг. Билмасдан истемол қилганингизга истғфор айтинг ва тавбада бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat