Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЛГБТ ни қувватлайдиган компания филиалида ишлаш

17:20 / 02.07.2021 | Hotam | 3864

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўплаб компаниялар ўзларини ЛГБТни қувватлайдиган қилиб оммага намойиш этишмоқда. Гооогле, Фасебоок ва бошқа халқаро компаниялар шу жумладан. Биз мусулмонлар шу компанияларнинг Ўзбекистондаги филиалида ишлаб топган пулимизнинг ҳукми қандай бўлади? Халқаро компаниянинг Ўзбекистондаги филиали ўзини ЛГБТ тарафдори деб атамаган бўлган ҳолатда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олган пулингизни ҳукми компания ЛГБТнинг тарафдорими ёки йўқлигидан қатъий назар қиладиган ишига боғлиқ. Агар компаниянинг фаолияти шариатда ман қилинган ҳаром иш бўлса, ЛГБТни тарафдори бўлмаса ҳам ишлашингиз жоиз бўлмайди. Агар ташкилот мубоҳ бўлган иш билан шуғулланса ва сизнинг ишингизга ҳаром аралашмаса, агар ЛГБТнинг тарафдори бўлса ҳам ишлашингиз жоиз. Чунки асли эгаси кофир, фосиқ ва фисқу фасодни қўллайдиган бўлса ҳам, мубоҳ ишларда ишлашингиз жоиз. Албатта тақво қилганингиз афзал бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat