Ассалому алайкум! Кўнглим ғаш бўлиб қолди сабаби мен завотда қўриқлаш хизматида ишлеман мен иш жараёнимда ўғирликни ушладим. Шафёрлар 30л саляркани ўғирлашёткан эди мендан ёлворишди айтмаслигимни лекин аввалдан қилишларини билардик огохлантурув хам бўлган лекин буларга мас бошқа шафёрларга бошлиққа айтим мен ўйлудимки ички тартиб билан уларга чора кўради деб, лекин мелисабослик бўлиб кетти. Иши мамурий судгадовир чиқаришмоқчи бўлишяпти. Арзимаган 30л 150.000 сўм сотишган экан. Энди мен айткан сабабли улар иштан хам бўшаб кетишлари мумкин. Мен тўғриси улардимас фарзандарини ўйлаб қолдим, уйдеги шароити балким оғирдур деб ўйлаб қолдим шунга энди кўнглим ғаш. Нима маслахат бераслар?
– Ва алайкум ассалом! Айтишингиз жоиз. Кўнглингиз ғаш бўлмасин. Ёлғон гувоҳлик бермаган бўлсангиз бас. Валлоҳу аълам!