Ассалому алайкум! Қишлоғимизда кўп фолбинлар бор, базан узоқ жойлардан келган одамлар фолбинларнинг уйини сўрашади. Уларга йўл кўрсатганман бир неча марта, шу вазиятда мен ҳам гуноҳкормонми? 2- Фарзанд омон эсон ҳарбий хизматдан қайтиб келганда қўй сўйиб ош беришади биз тарафларда, шу иш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Кўрсатмаслигингиз керак эди. Тавба қилинг, истиғфор айтинг.
2). Халқимиздаги сафардан келганнинг оёғининг тагига атаб сўйиш бўлса, мутлақо жоиз эмас. Лекин шукрона сифатида, эҳсон қилиб Аллоҳнинг розилиги учун сўйилса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!